"Женоа" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов 61 дақиқа ўйнади.

Италия А Серияси 20-туридан ўрин олган "Кротоне" - "Женоа" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйин ҳамюртимиз жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Маттиа Дестронинг дубли ҳамда Мартин-Чиборранинг голи "Женоа"га 0:3 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов учрашувда 61 дақиқа ҳаракат қилганидан сўнг, Марко Пьяца билан алмаштирилди. Умуман олганда, у бугун ёмон ўйнамади. 1-голнинг урилишида унинг ҳиссаси юқори.

Ушбу ғалабадан сўнг, генуяликлар ўз очколари сонини 21 тага етказиб олган ҳолда 14-ўринга кўтарилиб олди. "Кротоне" эса 20-ўринда бормоқда.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Женоа" меҳмонда аутсайдер "Кротоне"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Мелегони бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди.

  • 90+1'

    Аркадиуш Реца қўпол подкати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Кротоне" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли ҳужум юзага келмади.

  • 88'

    "Кротоне" футболчиси тепган тўп Мартин Чиборрага тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи.

  • 85'

    "Кротоне" аъзоси Эдуардо Энрике сариқ карточка олди.

  • 84'

    "Женоа" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 83'

    "Женоа" ажойиб позицион ҳужум намойиш этмоқда. Жамоавий ўйин ажойиб. Бурчак зарбаси ҳам ишлаб олинди.

  • 80'

    Мелегонининг ўзи бурчак тўпини ижро этади.

  • 79'

    Филиппо Мелегони берган зарба ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди.

  • 74'

    Горан Пандевнинг жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 73'

    Гильоненинг жарима майдони ичига амалга оширган узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди, позицион ҳужум давом этмоқда.

  • 72'

    "Женоа"да ҳам 2 ўзгариш: Дестро ўрнига Пандев, Заппакоста ўрнига Гильоне ўйинга қўшилди.

  • 71'

    Заппакостада офсайд қайд этилди

  • 70'

    "Кротоне"да навбатдаги ўзгариш: Лисандро Магальян ўрнига Коффи Жиджи ўйинга қўшилди.

  • 69'

    "Кротоне"да ўзгариш: Занеллато ўрнига Эдуардо Энрике ўйинга қўшилди.

  • 67'

    Тўп яна бурчакка чиқариб юборилди. Давиде Заппакоста уни яна бир бор ижро этади.

  • 66'

    Давиде Заппакостанинг ўзи бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 65'

    Заппакостанинг самарали уринишлари оқибатида бурчак тўпи ишлаб олинди.

  • 63'

    "Женоа" бурчак тўпидан хавфли вазият ҳосил қила олмади.

  • 62'

    2-ўзгариш: Миха Зайц ўрнига Филиппо Мелегони ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Ўзгариш: ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўрнига Марко Пьяца ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Элдор Шомуродов офсайдда қолиб кетди.

  • 59'

    Бурчакдан узатилган тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

  • 58'

    Элдор Шомуродов жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилиб олди ва бир амаллаб тўпни дарвозага йўналтирди! Тўп рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди! Бурчак тўпи.

  • 57'

    "Кротоне"да ўзгариш: Ди Кармине ўрнига Эммануель Ривьер ўйинга қўшилди.

  • 55'

    "Женоа" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 54'

    "Женоа" тўп назоратига эътибор қарата бошлади.

  • 51'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Маттиа Дестро жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Ажойиб гол. 0-3!

  • 50'

    Ух! Самьюэл Ди Карминенинг зарбаси дарвозадан бирозгина юқорилаб кетди!

  • 48'

    "Кротоне" футболчилари "тики-така" услубида ўйин намойиш этишмоқда. "Женоа" асосан ҳимояланмоқда. Қарши ҳужум тактикаси.

  • 47'

    "Кротоне"да ўзгариш: Педру Перейра ўрнига Антонио Рисполи ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Лука Марроне рақибини чалиб йиқитди. Жарима зарбаси.

  • 42'

    "Женоа" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

  • 41'

    Элдор Шомуродов росмана маънода қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 38'

    Давиде Заппакоста майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У жароҳат олди, шекилли.

  • 36'

    "Женоа" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 35'

    Маттиа Дестронинг узатмасимон зарбасини ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборди. "Женоа" бурчак тўпини ижро этади.

  • 34'

    Доминико Кришито жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 33'

    "Кротоне" аъзоси Жуниор Мессиас ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 32'

    "Кротоне" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади. Тўп меҳмонларда.

  • 31'

    Аркадиуш Реца жарима майдони ичига идеал кросс амалга оширди, бироқ ҳимоячи уни боши билан узоқлдаштирди.

  • 29'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! "Женоа" ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Заппакостанинг узатмасини Мартин-Чиборра дарвозага тўғирлаб юборди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 0-2!

  • 28'

    Педру Перейра жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштиришди.

  • 27'

    "Женоа" аъзоси Кевин Стротманн сариқ карточка олди.

  • 24'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Шомуродов бошлаб берган ҳужум Дестронинг голи билан якунланди! 0-1!

  • 21'

    Аркадиш Рица ажойиб дриблинги билан ўйин темпини кўтарди, бироқ якун омадсиз чиқди.

  • 19'

    "Женоа" тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.

  • 18'

    Перейрада барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 17'

    "Кротоне" футболчиси Педру Перейра майдонда тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 15'

    Давиде Заппакоста ишончли ўйнади. Хавфли ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 13'

    "Кротоне" футболчиси Сими ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. Бош ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 10'

    Миха Зайц берган зарба дарвозанинг чап устунига тегиб майдонни тарк этди! 

  • 8'

    "Кротоне"нинг хавфли ҳужуми "Женоа" дарвозабони Маттиа Периннинг суперсейви билан якунланди.

  • 7'

    Шомуродовнинг шериги Кевин Стротман ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам Пьеро Жакомелли ҳуштагини чалиб жарима зарбаси белгилади.

  • 4'

    Лука Марроненинг қўпол подкатини кўрган ҳакам ҳуштагини чалиб, уни огоҳлантирди.

  • 2'

    "Кротоне" футболчиси Лисандро Магальян "Женоа" аъзосига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А Серия мадҳияси янгради.

  • 0'

    Италия А Серияси 20-туридан ўрин олган "Кротоне" - "Женоа" беллашувини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!