"Женоа" бош мураббийи "Фиорентина"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Италия чемпионати 11-тури доирасида "Женоа" меҳмонда "Фиорентина" билан баҳс олиб боради. Генуяликлар бош мураббийи Роландо Марон ўйин олдидан ўз фикрлар билан ўртоқлашди.

"Бугун майдонда бор кучимизни бериб ҳаракат қилишимиз керак. Биз "Женоа" қандай кучга эканлигини намойиш эта оламиз. Жамоа ва мухлислар турли хил қарашга эга бўлиши мумкин, бироқ биз ҳис туйғуларни четга суриб, характер кўрсата олишимиз керак", - дейди Маран.

Генуяликлар А Серия 9-туридан 5 очко билан 19-ўринда бормоқда, флоренцияликлар эса 8 очко билан 17-поғонани банд этишган.

"Женоа" "Фиорентина" баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:45 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!