"Женоа" бош мураббийи ҳам Суперлига ҳақида фикр билдирди
Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби бош мураббийи Давиде Баллардини Европа Суперлигаси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
"Футбол бир қатор инсонларнинг манфаатига хизмат қилишини қабул қила олмайман. Мен болалигимда уни бошқача тасаввур этардим. Бугун кўзларим кўраётган ҳақиқатларни англаб, бу мен севган спорт эмас, дегим келади.
Мен доим энг кучлилар қаторида бўлиш учун интилиб келдим. Аммо кўрдимки, футболда баъзи одамлар катта роль ўйнайди. Кўпчилик учун бу оддий ҳолга айланиб ҳам кетган.
Яна такрорлайман: озчилик манфаати учун хизмат қиладиган бизнес - бу мен болалигимдан севган, кўнгил қўйган спорт эмас", - деди Баллардини.
Фикрлар