"Женоа" бош мураббийи "Рома"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Италия А Серияси 26-туридан ўрин олган "Рома" - "Женоа" учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида генуяликлар бош мураббийи Давиде Баллардини ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Биз гранд клубга қарши яхши ҳаракат қилдик. Ҳужумда яратган имкониятларимиздан унумлироқ фойдаланишимиз мумкин эди. Буни сезиб турибмиз. Ўйинга етарлича тайёргарлик кўрган эдик. Аммо рақибнинг даражаси барчасини ўзгартириб юборди.

"Сампдория"га қарши ўйинда ҳам шунга ўхшаш гол ўтказиб юборгандик. Лигамиздаги барча жамоалар кучли. Шунинг учун, ҳеч қайси ўйинда хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ".

Маълумот учун, Элдор Шомуродов бу ўйинда иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!