"Женоа" бош мураббийи Шомуродов гол урган беллашув ҳақида нималар деди?

Италия А Сериясининг 33-турида "Женоа" "Специя"ни 2:0 ҳисобида таслим этганидан хабардорсиз. Ушбу беллашувдан сўнг, генуяликлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди:

"Биз ғалабани биргаликда нишонладик. Аммо ҳозирча ҳеч нарсага эришганимиз йўқ ва эртадан келгуси рақибимизга қарши ўйин учун машғулотларни бошлаймиз. 

"Женоа"га энди келган пайтимда жамоа жуда кам ўйинларда ғалаба қозонганди ва ҳолат ҳавас қиларли даражада эмасди. Шу кунгача бўлган даврда биз анча яхши ўйин кўрсатяпмиз, аммо натижалар қувонарли эмасди. Мени ҳайратда қолдираётган нарса "Женоа"нинг жорий мавсумни ҳаддан ташқари қийин ўтказгани бўлмоқда. 

Биз бугун рақиб ярим майдони ичида жуда кўп куч сарфладик ва ҳаракатларимизга яраша голлар билан мукофотландик, деб ўйлайман. Мен сизга клубга келганимда гувоҳ бўлган кўп нарсаларни айтишим мумкин, аммо индамай қўя қоламан. Шунчаки, ўзингиз баҳо беринг, 14-турда клуб бошқарувига келганимда уларда 7 очко бор эди. Ҳа, бугунги ўйин биринчи даврадагисидан фарқ қилди. Сабаби, "Специя" билан илк тўқнашувимиз бўлиб ўтган пайтда уларда бизникидан 2 баробар кўп очко бор эди. Бугун эса ҳаммаси тенг бўлган ҳолда, майдонга тушдик. 

Баъзи ҳужумчилар яна ўсиши керак. Улар А Серияда янги бўлгани учун бироз қийинчиликка учрамоқда", - деди Баллардини. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!