“Женоа” футболчиси янги жамоага ўтди
Даниянинг етакчи клубларидан бири – “Копенгаген” ўз сафини “Женоа” ўйинчиси Лукас Лерагер билан кучайтирди.
Маълумотларга қараганда, данияликлар футболчининг шартномасида кўрсатилган бандга мувофиқ, истеъдодли ярим ҳимоячини 3 миллион еврога трансфер қилган.
“Копенгаген” янги ўйинчи билан 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолади.
Даниялик ярим ҳимоячи “Бордо”да бир ярим мавсум тўп тепганидан кейин 2019 йилда Генуя шаҳри жамоаси сафига қўшилган эди. Якунланган мавсумда у жами 16 та учрашувда майдонга тушди.
Умуман олганда эса, 2019-2021 йиллар давомида Лерагер жами “Женоа” учун 51 та ўйинда иккита гол урган.
Айни пайтда аксарият спорт манбалари “Женоа”нинг яна бир вакили – легионеримиз Элдор Шомуродовга “Ювентус” қизиқаётгани ва музокаралар бошлангани ҳақида ёзмоқда.
Фикрлар