"Женоа" ҳужумчиси "Милан" учун 25 миллион еврога тушиши мумкин

"Женоа" сафида ижарада тўп сураётган "Сассуоло" ҳужумчиси Жанлука Скамакка қишки трансфер ойнаси вақтида "Милан"га кўчиб ўтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрига кўра, моденаликлар 21 ёшли форвардни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Агар ушбу трансфер амалга ошидаган бўлса, "Женоа" "қора-яшиллар"дан мавсумнинг иккинчи ярми учун товон пули талаб қилмоқчи.

Скамакка генуяликлар сафида А Серияда 11 та ўйинда 2 та гол муаллифи бўлди. Унинг "Сассуоло" билан шартномаси 2023 йил июнигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!