"Женоа" ўз майдонида "Удинезе" билан дуранг ўйнади. Шомуродов 89 дақиқа ҳаракат қилди (видео)
Италия А Сериясининг 27-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Женоа” ўз майдонида “Удинезе”ни қабул қилди.
“Stadio Luigi Ferraris” ўйингоҳида кечган беллашувда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, Горан Пандев 8-дақиқада гол уриб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 30-дақиқада меҳмонлар футболчиси Родриго де Пауль ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди ва бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.
Биз учун аҳамиятлиси Элдор ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва 89-дақиқада захирага олинди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар