"Женоа" ўз уйида яна ютқазди. Мхитаряндан хет-трик

"Женоа" Италия А Серияси 7-турида "Рома" билан куч синашди.

Генуядаги "Луижи Феррарис" стадионида ўтказилган ўйинда биринчи бўлиб римликлар вакили Генрих Мхитарян ҳисобни очди. Бунга мезбонлар иккинчи бўлимда бир марта жавоб беришди. Аммо Мхитарян яна икки бор дарвозани ишғол этиб, жамоасига 3 очко келтирди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов икки ўйиндан бери жароҳати боис майдонга тушмаяпти. Аввалги турда ҳам генуяликлар ўз уйларида "Торино"га имкониятни бой беришганди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muslimbek Yuldashev
09/11/2020 17:56
Хали корсатасан елдор озингни