“Женоа” Шомуродовдан кейин Россиядан яна бир футболчи танлади

  • 29 Mar 16:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўтган йилги ёзги трансфер вақтида “Ростов”дан ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни трансфер қилган “Женоа” Россия чемпионатидан яна футболчи олишга қарор қилди

Tecno

Маълумотларга қараганда, генуяликлар ЦСКА клуби қанот ҳимоячиси Наир Тикнизянга харидор бўлмоқда. Бу футболчи Россия ва Арманистон фуқаролигига эга. Шундай бўлса-да, 21 ёшли футболчи Россия ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этмоқда.

120415_m

“Женоа” ушбу мусобақага скаутларини юборган ва улар Наирнинг ўйинини синчковлик билан кузатмоқда.

Тикнизян жорий мавсумда россия чемпионатида 22 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга ҳам эришди. Унинг трансфери 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Женоа” ўтган йили Элдор Шомуродов учун 7,5 миллион евро тўлаган ва 1,5 миллион евро миқдорида бонус беришни ваъда қилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!