“Женоа” Шомуродовга ёрдам берадиган зўр футболчи трансферини эълон қилди

“Женоа” клуби “Марсель” ярим ҳимоячиси Кевин Стротманни олганини расман эълон қилди. Жорий мавсумда генуяликларга майдон марказини бошқариб, ҳужумчиларни тўп билан таъминлайдиган моҳир ярим ҳимоячи етишмаётгани бир неча бор танқид қилинган эди.

Ниҳоят, “Женоа” раҳбарлари бу камчиликни бартараф этиш мақсадида, 30 ёшли Стротманни мавсум охиригача ижарага олди.

ErtGqZGXUAEwX4n

Стротман учун Италия футболи янгилик эмас. Моҳир ярим ҳимоячи 2013-2018 йиллар давомида “Рома” шарафини ҳимоя қилган.  Шунингдек, у ўз юртида ПСВ, “Утрехт” ва “Спарта”да ўйнаган. Нидерландия терма жамоасида 45 та учрашувда майдонга тушган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!