"Женоа" устози: У ҳақиқий истеъдод

"Женоа" Италия чемпионати 17-турида "Болонья" билан куч синашди. Беллашувда генуяликлар Зайц ва Дестронинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашувдан сўнг "Женоа" устози Давиде Баллардини ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда gazzetta.it нашри хабар берди.

- Кайфият яхши, лекин биз ишлашимиз, тўп билан кўпроқ муомала қилишимиз лозим. "Болонья" деярли голли вазиятлар ярата олмади. Бироқ улар қаршилик кўрсатишга интилишди.

Бизга янги кучлар керак. Ҳимоя ва ярим ҳимоячиларни сафга қўшиб олишимиз зарур. Ҳужум эса яхши. Чунки Дестро ажойиб ўйин намойиш этмоқда. У ҳақиқий истеъдод. Ундан кўнглим тўқ, - деди Баллардини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!