"Женоа"нинг бугунги учрашув учун қайдномаси (Фото)

"Женоа" бугун бўлиб ўтадиган А Серия 10-туридан ўрин олган баҳсда "Фиорентина" билан беллашади.

Учрашув Тошкент вақти билан 00:45да старт олади. Бу генуяликлар устози Роландо Маран учун охирги имкониятлардан бири бўлиши мумкин. Чунки Элдор Шомуродов жамоаси турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда. Мазкур баҳсда уларни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради.

Лекин "Фиорентина"да ҳам вазият "Женоа"никидан бироз яхшироқ холос. Шу боис ўйиннинг аҳамияти икки томон учун жуда муҳим. Бизни ажойиб беллашув кутмоқда.

"Женоа" клуби матбуот хизмати мазкур ўйин учун қайдномани эълон қилди. Ҳужумчимиз Элдор Шомуродов рўйхатдан ўрин олди.

Бугун "Женоа" ўйнайди. Элдор Шомуродовчи?

EooeuBFW4AE19_g

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!