Жепаров: Ўзбекистон Россияга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси, Осиёда икки карра йилнинг энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров вакилларимизнинг Россияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.


- Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин сизга маъқул келдими?


- Очиғини айтсам, ўйин жуда зерикарли бўлди. Бу Ўзбекистоннинг ҳимоявий тактикани танлагани эвазига содир бўлади. Бизникилар бор эътиборини тезкор қарши ҳужумларга қаратди ва Россия терма жамоаси бундай зич ҳимояни ёриб ўтиши қийин бўлди.


- Россия терма жамоасидан кимларнинг ўйинини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?


- Менга ҳимоядаги Жикиянинг ҳаракатлари ёқди. У орқа чизиқда ажойиб ҳаракат қилди. Қолаверса, Соболев, Захарян ва Кузяевни ҳам ажратиб кўрсатган бўлардим.

- Ушбу ўйин Ўзбекистон терма жамоасига нима берди?


- Ўйлайманки, жамоамиз йигитлари олдингиларидан кучлироқ футболни ҳис қилишди. Вакилларимиз Россия термаси каби тажрибали жамоаларига қарши кўп ўйнашмайди. Ўйлайманки, ҳар қандай ўртоқлик ўйини биз учун Осиё кубоги учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!