Жерар Деулофе фолиятини Италияда давом эттиришга яқин турибди
Ads

Италиянинг "Милан" клуби ўз сафига "Эвертон" ярим ҳимоячиси Жерар Деулофени ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Football Italia нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 22 ёшли футболчи ижара асосида мавсум сўнггига қадар миланликлар сафини тўлдириши мумкин. Айни пайтда томонлар ўзаро шартноманинг сўнгги бандларини муҳокама қилишмоқда.

Қайд этиш жоиз, Деулофенинг англияликлар билан шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади.

Маълумот ўрнида, футболчи жорий мавсум АПЛ баҳсларида 11 та ўйинда майдонга тушган.