Жеррард "Ал-Иттифоқ"га франциялик ҳужумчи олиб келмоқчи

Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Мусса Дембелега "Ал-Иттифоқ" қизиқиш билдирмоқда. Клуб бош мураббийи Стивен Жеррард франциялик футболчини таркибда кўришни истайди. 

"Ал-Иттифоқ" ҳозир Жордан Хендерсон трансфери устида ишламоқда. Ярим ҳимоячи Саудия жамоасига розилик билдирди. Энди клублар музокаралар ўтказиши керак. 

Айрим манбалар Дембелега "Эвертон"дан жиддий қизиқиш борлиги ҳақда хабар бермоқда. Мерсисайдликлар янги ҳужумчи олиб келиш ҳаракатида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!