Жеррард фаҳрий унвон билан тақдирланади

“Ливерпуль” клубининг собиқ сардори Стивен Жеррард футболда ва ижтимоий ҳаётда қўшган ҳиссаси учун Ливерпуль шаҳри фаҳрий фуқароси унвони билан тақдирланади. Daily Mail нашрининг маълум қилишича бу шаҳарнинг энг олий унвони ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, Жеррарднинг номзодини шахсан шаҳар мэри Жо Андерсон тавсия қилган.

“Мэр мени бу унвонга лойиқ деб топганини эшитиб ҳайратга тушдим. Мен буни сўз билан ифодалаб беролмайман. Ливерпуль мен учун ҳудди она шаҳримдек. Бундан фаҳрланаман”, - дейди Жеррард.

Мукофот Стивенга 18 январь куни Ливерпуль шаҳар кенгаши йиғилишида тантанали равишда топширилади.

Маълумот учун, Жерард мерсисайдликлар сафида 1998 йилдан 2015 йилга қадар тўп сурган. У ўтган давр мобайнида 690та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 180та гол ҳамда 100та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий футболчи ўтган йили 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!