Жеррард келаси мавсумдан бошлаб “Ливерпуль”ни бошқаради


“Ливерпуль” клуби афсонаси Стивен Жеррард келаси мавсумдан бошлаб, “қизиллар”нинг U-18 жамоасини бошқаради.

Айни дамда ёшларни Нейл Критчли бошқармоқда ва мавсум якунида у “Ливерпуль”нинг U-23 жамоасини қабул қилиб олади.

Жеррард эса ҳозирда клуб академиясида фаолият юритмоқда. Футболчи “Ливерпуль” шарафини 1998-2015 йиллар давомида ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!