Жеррард Клоппнинг жамоасида ўйнаганида асосий таркибга кира олармиди?

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликларнинг собиқ футболчилари орасида фақатгина Стивен Жеррардни ортга қайтарган бўларди.

“Мен Жеррардни қайтарган бўлардим, аммо у жамоада асосий таркиб учун рақобат олиб боришига тўғри келарди. Ҳа, шундай кулгили факт бор. Мен 4,5 йилдан буён Стивен билан бир туманда яшайман, лекин ҳеч қачон у билан кўчада тўқнаш келмадик. Лекин, карантин пайтида у билан 6-7 марта кўришдик. Мен итимни сайр қилдиргани ёки югургани чиқаман, у эса оиласи билан айланишга чиқади”, - дейди германиялик мутахассис.

Стивен Жеррард бутун фаолиятини “Ливерпуль”да (1998-2015) ўтказган ва 11 та соврин қўлга киритган. У ҳозирда Шотландиянинг “Глазго Рейнжерс” клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)