Жеррард “Ливерпуль”нинг яна бир ўйинчисини Саудияга олиб кетади

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” жамоаси бош мураббийи Стивен Жеррард “Ливерпуль”нинг яна бир ўйинчисини олиб келмоқчи.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, англиялик мутахассис жамоа ҳимоя чизиғини “қизиллар” марказий ҳимоячиси Жозеф Гомес ёрдамида кучайтиришга қарор қилган.

Саудияликлар келаси ёзда ливерпулликлар билан Гомес трансфери бўйича музокара ўтказишни режалаштирмоқда.

26 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 22 та ўйинда қатнашиб, ўз вазифасини бажаришдан ташқари жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.

Жозеф Гомеснинг Юрген Клопп жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Жеррард эса, “Ал-Иттифоқ”ни 2025 йилнинг ярмигача бошқариши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!