Жеррард "Ливерпуль"нинг яна бир собиқ юлдузини АПЛга қайтармоқчи
"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, уругвайлик футболчига "Астон Вилла"дан жиддий қизиқиш бор. Бирмингемликлар бошқарувини қўлга олган Стивен Жеррард собиқ жамоадошини олиб келмоқчи.
Аввалроқ, англиялик мутахассис "Ливерпуль"нинг бошқа бир собиқ футболчиси Филиппе Коутиньони АПЛга қайтарганди. Коутиньо "Астон Вилла"даги дебютидаёқ МЮ дарвозасини ишғол этди.
34 ёшли Суареснинг "матрасчилар" билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Шундан сўнг у эркин агент сифатида "туманли альбион"га йўл олиши мумкин.
Фикрлар