Жеррард нега айнан "Астон Вилла"ни танлаганини айтди

"Астон Вилла"нинг янги бош мураббийи Стивен Жеррард нега айнан Бирмингем клубини танлаганини айтди.

“Астон Вилла” менга жуда мос келади, деб ўйлайман. Чунки жамоа жуда фаол мухлисларга эга. Бу ерда ҳамма ғалаба талаб қилади, лекин мен 17-18 ёшимдан бери бунга кўникиб қолганман. Бу учрашув барчани бирлаштириш учун ажойиб имкониятдир. Катта муваффақиятларга эришишимизга ишонинг. Менга синовлар ёқади ва ҳаммаси тезроқ бошланишини интиқлик билан кутяпман”, - деди англиялик мутахассис.

"Астон Вилла" ортда қолган 11 турдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 10 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Жеррард бошқарувидаги илк учрашувини 20 ноябрь куни "Брайтон"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!