Жейдон Санчо янги жамоа танлади

“Боруссия” юлдузи Жейдон Санчо ёзги трансферлар вақтида Англияга кўчиб ўтишга қарор қилди.

Истеъдодли ярим ҳимоячи Европа чемпионатидан сўнг дортмундликлар сафини тарк этади. Маълумотларга қараганда, Санчо ўзига анчадан бери қизиқиб келаётган “Манчестер Юнайтед” таркибига қўшилишни орзу қилмоқда.

“Боруссия” англиялик футболчининг трансферини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Бу сумма бироз пасайтирилиши мумкин. Манчестерликлар 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 75 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирмоқда.

Санчо жорий мавсумда Бундеслигада 16 та гол уриб, 21 та голли пас узатди. Унинг дортмундликлар билан шартномаси яна икки йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!