Жейк Пол: "Дана Уайт аввал сизни кўтаради, кейин эса йўқ қилади"
Машҳур бокс блогери Жейк Пол UFC бош директори Дана Уайтни танқид қилди.
"Дана Уайт бутун фаолияти давомида бокс промоутери бўлган. Баъзи ақлдан озган мухлислар бу масалани ўрганишлари керак. Унинг телекўрсатуви муваффақиятсизлиикка учраган. У реклама қилаётган Конор Макгрегорнинг жанги учун тўрт минг ҳам чипта сотилмади. Бу Конор учун шармандалик. Шу боис UFC президенти ҳақида фикрларим ижобий эмас. Дана биринчи бўлиб сизни кўтаради ва кейин йўқ қилади", - деди машҳур блогер.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Жейк Пол очколар бўйича Майк Тайсонни мағлуб этди.
Фикрлар