Жейк Пол: "Канело"ни мағлуб эта олишимга ишонаман"

Блоггер ва боксчи Жейк Пол супер ўрта вазн тоифасидаги Жаҳон чемпиони Сауль Альварес "Канело"ни мағлуб этишига ишонмоқда.

"Иккимизнинг жангимиз бокс оламидаги энг катта тўқнашувлардан бири бўлишига ишонаман. Ва уни мағлуб этишга қодирлигимни биламан.

Буни эшитганлар кулиши мумкин, аммо Дмитрий Бивол "Канело"нинг ҳимояси жуда кучсизлигини кўрсатди. Услуб, масофа, тезлик ва куч жиҳатидан мен Биволга жуда ўхшайман.

Рингда қарама-қарши келганимизда, Сауль учун яхши бўлмайди",-дейди Пол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!