Жейк Пол ташкил қилган турнир "ҳақиқий қирғин"га айланди!

  • 17.05.2026 11:25
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли боксчи-блогер Жейк Пол асос солган "MVP MMA 01" турнири якунига етди.

Лига дастлабки жанглар оқшомидаёқ бизга шиддатли баҳсларни намойиш этди. Қуйида қайд этилган барча натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ронда Роузи 1 раундда Жина Каранони сабмишн орқали мағлуб этди;

Майк Перри ва Нейт Диас жанги 2 раунддан сўнг тўхтатилди. Диаснининг бурчаги баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди ва ғалаба Перрига берилди;  

Фрэнсис Нганну 1 раунддаёқ Филип Линсни нокаут қилди;

Салоҳиддин Парнас 1 раундда Кеннет Кроссни техник нокаутга учратди;

Робелис Деспане 1 раундда Жуниор дос Сантосни нокаут эвазига мағлуб этди;

Намо Фозил 2 раундда Жейк Бабианни бўғиш усули билан енгди;

Адриано Мораес 3 раундда Фуми Нкута устидан сабмишн эвазига ғалаба қозонди;

Жейсон Жексон 1 раунддаёқ Жефф Крейтонни нокаут қилди;

Давид Мгоян ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Альберт Моралесни таслим этди (29–28, 30–27, 30–27);

Алин Перрейра очколар эвазига Жейд Массон-Вонгдан устун келди (29–28, 27–30, 29–28);

Крис Авила ҳакамларнинг якдил қарори билан Брэндон Женкинсни таслим этди (29-28, 28-29, 29-28).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!