Жезус: Биз Чемпионлар лигаси тарихидаги энг зўр жамоани енгдик ва катта натижага эришдик

“Манчестер Сити”нинг бразилиялик форварди Габриэль Жезус кеча “Реал” (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз Чемпионлар лигаси тарихидаги энг зўр жамоани енгиб, катта натижага эришдик. “Реал” сафида бизни мағлуб эта оладиган даражада кучли футболчилар кўп. Шу боис биз майдонга бор кучимизни ишга солиш учун чиқдик.

Мен гол урганимдан мамнунман. Буюк ҳужумчи бўлиш учун кўп ҳаракат қиляпман. Роналдога ўхшашни хоҳлайман. Унинг даражасига чиқишим учун эса ўз устимда яна кўп ишлашим керак”, - дейди Жезус.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)