Жезус ва Зинченконинг "Арсенал"га сотилиши хато бўлганми? Гвардиола жавоб берди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Арсенал"га Александр Зинченко ва Габриэль Жезус сотиб юборилганидан афсусдамисиз, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, бу футболчилар "канонирлар"га АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилишларига ёрдам беришмоқда. “Арсенал” ва “Сити” ўртасидаги фарқ эса 5 очкони ташкил қилади.

“Менимча, биз Жазус ва Зинченкони бекорга сотганимиз йўқ. Нима учун бизни хато қилди деб ўйлайсиз? Улар ғалаба қозонгани учунми? Алекс ва Габриэль «Манчестер Сити»да ажойиб футболчилар эди. Мен уларни шахсан ҳам, касбий жиҳатдан ҳам жуда ҳурмат қиламан. Албатта, биз чемпионлик пойгасида уларни мағлуб этишни истаймиз”, - деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 27 январь куни ўз майдонида Англия кубогининг 4-раунди доирасида "Арсенал"ни қабул қилади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!