Жезусни сотиб олган "Арсенал" яна бир АПЛ юлдузи билан шартнома имзолайди

"Арсенал" "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар бермоқда. 

"Канонирлар" ушбу трансфер амалга ошишига ишонмоқда. Улар бельгиялик ўйинчи учун 30 миллион фунт стерлинг сарфлашга тайёр. 

Маълумот учун, Тилеманснинг "тулкилар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. 

Ўтган мавсумда 25 ёшли хавбек АПЛ доирасида 32 та учрашув ўтказиб, 6 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва шерикларининг 4 голига ассист вазифасини бажарди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!