Жиддий жароҳат олган Де Йонг қачон майдонга қайта олади?

CHERY AUTO

Бугун тунда Ла Лига 32-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтди. Унда мадридликлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Tecno

Учрашувда каталонияликлар ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг оғир жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этди. Бироқ "ESPN" нашрининг хабар беришича, нидерландиялик футболчи "Евро-2024" стартига қадар жароҳатидан тузалиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Нидерландия терма жамоаси Европа чемпионати доирасидаги илк ўйинини 16 июнда ўтказади. Унда "лолалар юрти" вакилларига Польша терма жамоаси рақиблик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!