Жиддий мураббий керак бўлса, Моуриньо мурожаат қилманг!
“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано “Рома”ни бошқараётган Жозе Моуриньони кескин танқид қилишда давом этмоқда.
Италиялик футболчи яқинда “Қироллик клуби” португалиялик мутахассисни бош мураббийликка қайтармоқчи экани ҳақида тарқалган маълумотларга муносабат билдирди.
- Агар “Реал”жиддий мураббий билан ишлашни истаса, Жозе Моуриньога мурожаат қилиши керак эмас. Чунки у жамоага ҳеч нарса бера олмайди, меҳнат қилишни ёқтирмайди, фақат гап сотади. Ўзингизни аҳмоқ қилманг, - деди Антонио Кассано.
Жозе Моуриньо 2010-2013 йиллар давомида Мадрид клубида бош мураббий лавозимида ишлаган. Унинг ҳозирги жамоаси билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. “Реал” эса, Карло Анчелотти ўрнига кучли мураббий қидиряпти.
Фикрлар