Жирков фаолиятини қачон якунлаши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсум "Зенит" ҳимоячиси Юрий Жирков учун сўнггиси бўлади. Бу ҳақда Metaratings нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 37 ёшли футболчи ёзда Россия терма жамоаси сафида “Евро-2020”да иштирок этмоқчи ва шундан сўнг фаолиятини якунлайди. У ҳозир юқори жисмоний босимга дош беролмаяпти ва шу сабабли бутсаларини михга илмоқчи.

Жирков жорий мавсум 16 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг “Зенит” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!