"Жирона" - "Барселона" ўйини АҚШда ўтади

As хабарига кўра, 21-турдан ўрин олган "Жирона" - "Барселона" ўйини 2019 йилнинг 27 январида АҚШда ўтиши режалаштирилмоқда. Шундай бўлган тақдирда мазкур  беллашув Испания кубогининг икки ўйини бўлиб ўтадиган 23 ва 30 январ оралиғида кечади.

Хабардай айтилишича, Ла Лига Хавьер Тебас бу борада "Жирона"нинг жавобини кутяпти. Илгарироқ, Ла Лига ва Relevent Sports ўзаро 15 йилга шартнома имзолаган ва унга кўра, Ла Лиганинг бир қатор топ-ўйинлари океан ортида ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!