Жиру: Биз инқирозга учрамадик

 

“Челси” жамоасининг франциялик ҳужумчиси Оливье Жиру “Манчестер Сити”га қарши (0:1) кечган АПЛ 29-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз инқирозга учрамадик.  Тўғри, “Юнайтед” ва “Сити”га мағлуб бўлдик. Уларга қарши яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Бундан хафамиз, албатта. Ҳозир ўйинчилар бош мураббий ортида-ми, йўқми деган масала ўринсиз. Биз барчамиз Конте биланмиз.

Дам олиш кунлари кўнгилсиз ўтди, чунки барча рақобатчиларимиз зафар қучди. Аммо олдинда яна 9 ўйин бор, охиришача курашамиз. Бундан ташқари, топ клублар ўзаро ўйнашлари керак бўлади”, – деди франциялик футболчи.