Жиру "Челси"ни эркин агент сифатида тарк этади
"Челси" форварди Оливье Жиру қишги трансферлар ойнаси вақтида клубни тарк этмайди.
Lequipe нашри хабарига кўра, лондонликлар шу кунгача Жирунинг ўрнига ўринбосар топа олишмаганлиги сабаб французни бошқа клубга қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти. Манба унинг "Челси"да қолишига Тэмми Абраҳамнинг жароҳати ҳам қўшимча бўлганини таъкидламоқда.
33 ёшли футболчининг "аристократлар" билан шартномаси мавсум сўнгггида якунига етади. Шу тариқа, у клубни эркин агент мақомида тарк этади.
Фикрлар