Жиру фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин
Лондоннинг "Челси" клуби форварди Оливье Жиру мавсум якунлангач Францияга йўл олиши мумкин.
Goal.com тарқатган хабарга кўра 32 ёшли франциялик футболчига “Лион” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Ўз навбатида Жиру ҳам “аристократлар” таркибида захира футболчиси бўлиб қолишдан кўра ватанига қайтишни маъқул кўрмоқда.
Маълумот учун, Жиру жорий мавсум “Челси” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар