Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кириб олди

  • 26 март, 2019, 08:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси форварди Оливье Жиру кеча Евро-2020 саралаши доирасида бўлиб ўтган Исландияга (4:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Tecno

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бу 32 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 35-гол бўлди. Шу тариқа у Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кириб олди.

Таъкидлаш лозимки, айни дамда Жирудан фақатгина Мишель Платини (41) ва Тьерри Анрилар (51) олдинда боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жиру кейинги йил бўладиган Европа чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!