Жиру қишда А Серия клубига ўтиши мумкин

  • 14 Dec 12:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ва Франция терма жамоаси форвард Оливье Жиру фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Tecno

L’Equipe нашрининг ёзишича 33 ёшли футболчи айни дамда “нерадзуррилар” билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу трансфер давралар оралиғидаёқ амалга оширилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Жиру Тэмми Абрахам ва Миша Батшуайилар сабаб асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани учун ҳам “Челси”дан кетмоқчи. Бироқ, у "Интер"да ҳам учинчи даражали ҳужумчи вазифасини бажариши мумкин. Чунки, “Интер”да Ромелу Лукаку ва Лаутаро Мартинес каби ҳужумчилар бор.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсум “Челси” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!