Жиру учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

Лондоннинг "Челси" клуби форварди Оливье Жиру яна Францияга қайтиши мумкин.

Goal.com тарқатган хабарга кўра 33 ёшли франциялик футболчи учун курашга "Бордо" ҳам қўшилган. Бироқ, ушбу клуб Жирудан молиявий талабларини бироз камайтиришини сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жируга “Интер”дан ҳам қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу боисдан ҳам лондонликлар уни қишки трансферлар давридаёқ сотиб юборишлари мумкин.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсум “Челси” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!