Жируга АПЛ клубидан таклиф тушмоқда
"Челси" клуби форварди Оливье Жирунинг келажак фаолияти номаълумлигича қолмоқда.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда 33 ёшли франциялик футболчи жамоадан кетиш истагида, аммо “аристократлар” янги ҳужумчи сотиб олишмагунича уни қўйиб юборишмоқчи эмас.
Жиру учун эса АПЛдан ҳам харидор чиқмоқда. Уни “Ньюкасл” ўз сафига чорламоқда. “Қарғалар” уни мавсум якунигача ижарага олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жируга "Ювентус", "Интер", "Лион", "Бордо" ва "Рейнжерс" каби жамоалар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Жиру бу мавсум “Челси” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. У етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб Евро-2020 га боролмай қолишдан қўрқмоқда.
Фикрлар