Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида илмий кенгашнинг 2022 йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг Нукус, Самарқанд, Фарғона филиаллари кесимида 2022 йил 29 декабрь куни кенгайтирилган Илмий кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Институт ва унинг Нукус, Самарқанд, Фарғона филиалларида фаолият юритувчи барча (бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, хўжалик бўлими ва бошқа барча техник ходимлар) ходимлар иштирок этишди.
Йиғилишни Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори, Илмий кенгаш раиси, профессор Турсуналиев Илҳомжон Ахмедович кириш сўзи билан очиб берилди ҳамда “Институт ва унинг Нукус, Самарқанд, Фарғона филиалларида 2022 йил давомида ўқув, илмий-услубий, моддий-техник ва халқаро алоқалар йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар” юзасидан тақдимот қилинди.
Тақдимот давомида 2022 йил 25 феврал – 2 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилган ташқи баҳолаш натижаларига кўра АТТЕСТАЦИЯДАН МУВАФАҚҚИЯТЛИ ЎТГАНЛИГИ;
2022 йил 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори қабул қилинганлиги;
Мазкур қарорга кўра соҳа учун қўйидаги енгилликлар яратилганлиги.
Жумладан,
- Баҳолашнинг 2 босқичли тизими жорий этилганлиги;
- Илк бор спорт таълимида муқобил малака ошириш жорий этилганлиги;
- Ўқув-услубий бўлинма бошлиқлари ва ходимлари ойлик маоши такомиллаштирилганлиги;
- ОАВ билан ишлаш учун матбуот хизмати жорий этилганлиги;
- Институт мақомига мос равишда ректор - проректорлар лавозимлари жорий этилганлиги;
- Филиалларда девонхона бўлими жорий этилганлиги;
- Услубчи-методистлар ўрнига бош мутахассис ва етакчи мутахассис лавозимлари жорий этилганлиги каби бир қатор ижобий ўзгаришлар жорий этилди.
2022 йил 23 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг ПЕДАГОГИК ЮКЛАМАЛАРИ ҲАЖМИни тасдиқлаш ҳақида”ги 16-мҳ-сон буйруғи билан профессор-ўқитувчилар учун педагогик юкламалар соддалаштирилди.
Қайта тайёрлаш курслари бўйича 110 нафар тингловчилар қабул қилинди.
2022 йилда 12434 нафар тингловчилар малака ошириш курсларига режалаштирилди. 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 1065 нафарга кўп режалаштирилди.
2022 йилда янги 6 та малака ошириш курсларида тингловчилар ўз малакаларини оширдилар. Жумладан, Спорт таълими соҳасида менежмент, Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий
терма жамоалар тренерлари, Паралимпия спорт турлари бўйича тренер, Тренер-селекционер, Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув кадрлари захираси.
Илмий фаолият йўналиши бўйича 2021 йилда 90 нафар (илмий салоҳият 40%) профессор-ўқитувчилар фаолият олиб борган бўлса, 2022 йилда 177 нафар (Салоҳият 50%) профессор-ўқитувчилар фаолият олиб борди.
2023 йилда илмий салоҳиятни 60% га ошириш режалаштирилмоқда.
ИНСТИТУТдан Илмий кенгаш тавсияси асосида 2022 йилда,
2 та профессор 5 та доцент илмий унвонлари олинди.
2023 йилда 20 та талабгорлар профессор ва доцент илмий унвонларга, 15 та талабгорлар PhD ҳимоясига чиқиши режалаштирилди.
Институт ва унинг филиаллари ҳамда соҳа мутахассислари томонидан тайёрланган илмий, илмий услубий ишлар борасида салмоқли ютуқларга эришилди.
2022 йилда 542 та ўқув адабиёти яратилган, бўлса 2021 йилда бу кўрсатгич 380 тани ташкил қилганди.
Лекин дарсликлар сони 5 тага, ўқув қўлланмалар сони 20 тага кам, спорт турлари бўйича намунавий дастурлар 3 тага камни ташкил қилди.
Лекин услубий қўлланмалар сони 52 тага кўп, бошқа турдаги услубий ишлар (монография, услубий кўрсатмалар, тавсияномалар) 7 тага кўп яратилди.
2022 йилда жами 328 та мақолалар нашр этилди.
Шундан ОАК эътироф этган ХАЛҚАРО журналларида 73 та (9 та кўп),
ОАК эътироф этган РЕСПУБЛИКА журналлари 102 та (19 та кўп),
ХАЛҚАРО илмий амалий АНЖУМАНЛАРИ 111 та (133 та кам),
РЕСПУБЛИКА илмий амалий АНЖУМАНЛАРИ 42 та (121 та кам)
Институт ва филиаллар томонидан 2022 йилда жами 23962 та тестлар тайёрланди.
ХАЛҚАРО ҳамкорлик алоқалари бўйича Институт йил давомида 40 дан ортиқ спорт федерациялари ҳамда таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик шартномалари асосида фаолият юритди.
2022 йилда 6 та меморандум, 2 та хорижий таълим муассасалари билан ҳам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнига 26 нафар маҳаллий, 24 нафар хорижий мутахассислар жалб этилди.
Улар иштирокида 50 га яқин маҳорат дарслари, семинар, давра суҳбатлари ташкил этилди.
Санкт-Петербург жисмоний тарбия илмий тадқиқот институти билан ҳамкорликда 2022 йил февраль ойида мазкур таълим муассасасида 6 нафар от спорт бўйича тренер мутахассислар;
“Наш Солнечный Мир” (Россия федерацияси) ногирон болаларни реабилитация қилиш маркази билан ҳамкрорликда ташкил этилган семинар ва амалий машғулотларда 9 нафар профессор-ўқитувчилари;
Санкт-Петербург жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий университети таркибидаги Қўшимча таълим институтида Институт ва унинг филиалларида фаолият олиб бораётган 30 нафар профессор-ўқитувчилар, жами 45 нафар мутахассислар ўз малакаларини оширдилар.
Йил сарҳисоби бўйича тақдимотда бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси 2023 йил йил режаси юзасидан тавсия ва таклифлар берилди.
Йиғилишда Олий аттестация комиссия қарорига мувофиқ тасдиқланган Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Артиқбаев Ойбек Салимахаматовичга ДОЦЕНТ илмий унвони тантанали равишда топширилди.
Йиғилишда Институт ва унинг Нукус, Самарқанд, Фарғона филиалларида фаолият юритаётган педагог ходимлар орасидан “Йилнинг энг фаол ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши кафедра мудири”, “Йилнинг энг яхши бўлим бошлиғи” номинациялари бўйича 12 нафар ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, барча ходимларга янги йил муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.
Илмий кенгаш йиғилиши давом эттирилиб, кун тартибидаги масалалар доирасида Институт Илмий кенгашининг 2022-ўқув йилидаги фаолияти, спорт соҳаси ва Институт фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги Ҳайъати қарорлари ва буйруқларининг ижроси. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва тегишли ҳужжатлар билан ишлаш сифати, янги 2023-ўқув йили учун Институт Илмий кенгаши таркиби ҳамда иш режаси, танлов (илмий унвонга тавсия этиш), 2022-йил учун иш режаси ижроси, 2022-йил январ-декабр ойлари малака ошириш курслари режасининг бажарилиш ҳолати, якуний аттестация натижалари таҳлили, янги 2023-йил учун жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган ўқув-услубий ҳамда хўжалик бўлими бошлиқлари ва ходимларининг ойлик иш хақларига устамалар тайинлаш ҳамда ТТЖнинг 2023-йил учун тўлов миқдорларини белгилаш касаба уюшмасининг 2022-йилда қилган ишлар юзасидан ҳисоботи, Институт ва унинг Нукус, Самарқанд, Фарғона филиалларининг 2023-ўқув йили учун мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш, янги 2023-ўқув йилида Институтнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув йилига кўрилган тайёргарлик ҳолати каби масалалар муҳокама этилди.
Фикрлар