Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирлаштирилади ва унга янги раҳбар тайинланади

Маълумки, яқинда Дилмурод Набиев Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилган эди.

Хабар берилишича, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган махсус видеоселекторда давлат раҳбари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирлаштирилиши ва унга Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилишини маълум қилган.

Азиз Абдуҳакимов айни дамда бош вазир ўринбосари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!