Жиу-Житсу: Илҳом Жўраев бронза медалини бой берди
Ads

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган жиу-житсу баҳсларининг -94 кг вазн тоифасидаги бронза медали учун ўтказилган баҳслар ўз якунига етди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Илҳом Жўраев қозоғистонлик Ризат Махашевга қарши татамига кўтарилди. Қизиқарли кечган баҳс қозоғистонлик спортчининг ғалабаси билан якунланди.