Жо Коул: "Челси" Хаби Алонсони олиб келганидан ҳайратда қолдим"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жо Коул Хаби Алонсонинг Лондоннинг "Челси" жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида ўз фикрини билдирди.

Коулнинг таъкидлашича, у Хаби Алонсонинг тайинланишидан ҳайратда қолган, бироқ бу қарордан жуда мамнун.

"Мен "Челси" Хаби Алонсони қўлга киритганидан ҳайратдаман. Бироқ бу жуда яхши қарор деб ҳисоблайман. Унинг бошқа вариантлари ҳам бўлган бўлиши мумкин. У эҳтимол жамоанинг сўнгги натижаларини кўриб, “Челси" янада пастга туша олмайди, шунинг учун ҳозир уни бошқариш учун энг тўғри вақт”, деб ўйлаган бўлиши мумкин", — деди Коул.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26 мавсум якунига кўра "Челси" Англия чемпионати жадвалида 10-ўринни эгаллади. Келаси мавсумда лондонликлар Европа кубокларида иштирок этмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!