Жо Роган: "Оқ Уйдаги турнир қизиқарли ўтиши учун биргина жангчини кардга қўшиш кифоя"

  • 24.03.2026 22:02
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

58 ёшли таниқли шарҳловчи Жо Роган UFC собиқ чемпиони Жон Жонсни Оқ Уйдаги турнир кардига қўшиш кераклигини айтди.

"Менимча, UFC Том Аспиналл ва Жон Жонс жангини пул сабаб келиша олмади. Лекин ҳали ҳам кеч эмас. Америкалик барча даврларнинг энг буюк жангчиси ва у Оқ Уйдаги кардда бўлиши лозим. Агар Жонс ўша турнирда иштирок этса, ҳамма: "Вой, жин урсин! Жон Жонс қайтди-ку", дея шов-шув кўтаришни бошлайди ва вазият бутунлай бошқа томонга ўзгаради", - деди Роган.

Эслатиб ўтамиз, Оқ Уйдаги турнир 14 июнь куни бўлиб ўтади. Кечанинг марказий тўқнашувида енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!