Жо-Вилфрид Цонга энди майса қопламали кортларда ўйнай олмайди

Франциялик теннисчи Жо-Вилфрид Цонга жорий йилги майса қопламали кортларда ўтадиган мавсумдаги барча турнирларни ўтказиб юбориши мумкин.

Бунга сабаб унинг тиззасидан олган жароҳати бўлмоқда. Яқинда у тиззасида жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Шу сабабли ҳам тупроқ қопламали кортлардаги мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Ҳозир Цонганинг сўзларига кўра у июнь ойида Лондонда ўтадиган турнирда қатнашмоқчи. Лекин унинг бу мусобақагача тикланиши сўроқ остида турибди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!