Жо Харт бугун "Вест Хэм"да тиббий кўрикдан ўтади

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби дарвозабони Жо Харт янги мавсумни Лондоннинг “Вест Хэм” клубида ижара асосида ўтказадиган бўлди.

ВВС Sportнинг хабар беришича, томонлар аллақачон 30 ёшли голкипернинг трансфери бўйича келишиб олишган. Энди футболчи фақат тиббий кўрикдан мувоффақиятли ўтса бас. Тарқатиган маълумотларга кўра “шаҳарликлар” бу мавсум Харт маошининг бир қисмини тўлаб беради. Мавсум якунлангач эса “болғачилар” тажрибали дарвозабон билан тўлақонли шартнома имзолаб, уни сотиб олишади.

Эслатиб ўтамиз, Жо Харт ўтган мавсумни Туриннинг “Торино” клуби сафида ижара асосида ўтказган эди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!