Жоан Лапорта

"Барселона" собиқ президенти Жоан Лапорта жамоа бошқарувига қайта тайинланганидан сўнг таркибни кучайтириш ниятидалигини таъкидлаб ўтди.

"Бу даврда бошқарувга келиш қизиқ бўлади. Аммо биз Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионати ғолиблигини қўлга киритишимиз мумкин.

Лео билан шартномани узайтириш? Бу мавзуда муаммога дуч келамиз, деб ўйламайман. Ҳозирги вазиятда мен ҳам "Барса"да ўзимни бахтиёр ҳис қилмаган бўлар эдим.

Агар қайтсам, Неймарни ҳам таркибга қайтараман. Хавини бошқарувга олиб келиш? Албатта, агар унинг ўзи тайёр бўлса", - дейди Лапорта.

Маълумот ўрнида, Лапорта "Барселона"да 2003 йилдан 2010 йилгача президентлик лавозимида ишлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)