Жоао Педро "ЖЧ-2026" учун таркибга киритилмаганига муносабат билдирди
“Челси” ҳужумчиси Жоао Педро Бразилия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2026 учун қайдномасига кирмаганидан кейин фикр билдирди.
"Мен ҳар доим майдонда бор кучим билан ҳаракат қилишга уриндим.
Афсуски, мамлакатимни Жаҳон чемпионатида ҳимоя қилиш орзусини ҳозирча амалга ошира олмадим. Аммо мен хотиржамман ва ҳар доимгидек ўз ишимга эътибор қаратаман.
Қувонч ҳам, хафалик ҳам — футболнинг бир қисми.
Терма жамоадаги барча футболчиларга омад тилайман. Мен эса олтинчи чемпионлик учун уларни қўллаб-қувватлайдиган оддий мухлис бўламан", — деб ёзди Жоао Педро.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ҳужумчи жорий АПЛ мавсумида 34 та учрашувда 15 та гол урди.

Фикрлар