Жоау Фелиш қайси клубга ўтишни истайди?

“Атлетико”ни тарк этиши кутилаётган Жоау Фелиш ПСЖга ўтишни истайди, дея хабар бермоқда инсайдер Жанлука Ди Марцио

Унинг сўзларига кўра, Мадрид жамоаси Фелишни қўйиб юборишни истамайди. Агар футболчи кетса, унинг трансферидан 140 миллион евро ишлаб олишни хоҳламоқда.

Жоау бош мураббий Диего Симеоне билан алоқалари бузилгани сабаб клубни тарк этиш истаги пайдо бўлди. “Атлетико” эса вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, португалиялик футболчи ушбу мавсум барча чемпионатларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голга ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!